

"Умуман олганда биз музокара ўтказмадик. Бу борадаги миш-мишларни кузатиб бориш эса жуда қизиқарли бўлди.
Келишув амалга ошди, деб ёзилган сарлавҳали хабарларни табассум билан ўқидим. Унга кўра, биз трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар футболчини таркибга қўшиб олишимиз ёзилганди.
Тан олиш керак, ундай топ-футболчининг хизматига ҳамма қизиқиш билдирди. Лекин реал олиб қараганда биз Кулибали борасида гаплашмадик", - деди Беррада.



