"Ман Сити" 11 млн фунтлик трансферни амалга оширди

Alisher
16 авг 2022
"Манчестер Сити" "Андерлехт" ҳимоячиси Серхио Гомеснинг трансферини эълон қилди.

21 ёшли испаниялик "шаҳарликлар" билан 4 йиллик шартнома имзолади. У 21-рақам остида ҳаракат қилади.

"Ман Сити" "Барселона" тарбияланувчиси учун 11 млн фунт тўлади.

Чап қанот ярим ҳимояда ўйнай оладиган чап ҳимоячи ўтган мавсум "Андерлехт" сафида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com