Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади
11 апр 2019 19:59
Янгиликлар
Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади
Футболчи 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу жамоада мураббийлик фаолиятини бошлаганди.
“ФК “Цюрих” ва Флоран малуда ўзаро келишувга мувофиқ келишувни бекор қилишди”, деб ёзмоқда Швейцария клубининг Твиттердаги расмий саҳифаси.
Бу ҳолатга франциялик собиқ футболчининг ўзи ҳам муносабатини билдириб ўтди. “Йўғе? Ростданми? Мен бу ҳақда билмагандим”, дея Твиттерда чоп этилган ўша постга ўз муносабатини билдирган Флоран.
38 ёшли Малуда ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаганди. Фаолияти давомида у “Лион”, “Челси”, “Трабзонспор” сингари машҳур клубларда тўп тепган. Франция термаси сафида 80 та учрашувда майдонга тушган. Тўрт карра Франция чемпиони, бир марта АПЛ ғолиблигига эришган. 2006 йили Франция термаси сафида ЖЧ кумуш медали билан тақдирланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар