

Бу ҳақда журналист Чарльз Уоттс хабар берди.
Яқин кунларда Томиясу чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилади, бу эса жароҳатнинг даражасини кўрсатади. Клуб бу жароҳат футболчини Жаҳон чемпионатида иштирок этишига тўсқинлиук қилишидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, Томиясу Япония терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси вакили Германия, Испания ва Коста-Рика каби термалар билан бир гуруҳдан жой олади.
Аввалроқ Япония терма жамоасининг мундиаль учун якуний қайдномасини эътиборингизга ҳавола қилган эдик.



