ЖЧ-2026 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Sherzod Nurmatov
13 дек 2024, 17:36
Бугун, 13 декабрь куни Цюрихда (Швейцария) футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашига қуръа ташланди.

Жаҳон чемпионатининг финал қисми 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.


Қуръа натижалари

"А" гуруҳи:

Германия–Италия ўйини ғолиби, Словакия, Шимолий Ирландия, Люксембург


"B" гуруҳи:

Швейцария, Швеция, Словения, Косово


"C" гуруҳи:

Португалия-Дания ўйинида мағлуб бўлган жамоа, Греция, Шотландия, Беларусь


"D" гуруҳи:

Франция-Хорватия ўйини ғолиби, Украина, Исландия, Озарбайжон


"E" гуруҳи:

Испания-Нидерландия ўйини ғолиби, Туркия, Грузия, Болгария


"F" гуруҳи:

Португалия-Дания ўйини ғолиби, Венгрия, Ирландия, Арманистон


"G" гуруҳи:

Испания-Нидерландия ўйинида мағлуб бўлган жамоа, Польша, Финляндия, Литва, Мальта


"H" гуруҳи:

Австрия, Руминия, Босния, Кипр, Сан-Марино


"I" гуруҳи:

Германия-Италия ўйинида мағлуб бўлган жамоа, Норвегия, Исроил, Эстония, Молдова


"J" гуруҳи:

Бельгия, Уэльс, Шимолий Македония, Қозоғистон, Лихтенштейн


"K" гуруҳи:

Англия, Сербия, Албания, Латвия, Андорра


"L" гуруҳи:

Франция-Хорватия ўйинида мағлуб бўлган жамоа, Чехия, Черногория, Фарер ороллари, Гибралтар


2026 йилги Жаҳон чемпионатида Европани 16 та жамоа ҳимоя қилади. 12 та гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олади ва қолган тўртта ўрин учун иккинчи ўринни эгаллаган 12 жамоа ҳамда Миллатлар Лигаси орқали сараланган тўртта жамоа иштирокидаги плей-офф ўйинларида ўйнайди.

2026 йилги ЖЧ саралашининг гуруҳ босқичи 2025 йилнинг мартидан ноябригача давом этади. Плей-офф ўйинлари 2026 йил 26-31 март кунлари ўтказилади.

ЖЧ-2026 ўйинлари Канада, Мексика ва АҚШнинг 16 та шаҳрида бўлиб ўтади. Финалга 2026 йил 19 июль куни Нью-Йорк мезбонлик қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia