"Мальме" "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
21 дек 2019
Бугун "Арсенал" бошқарувида сўнгги ўйинини ўтказган Фредди Юнгберг "Мальме" бош мураббийига айланиши мумкин.

"Sportal.se" хабарига кўра, Швеция клуби 42 ёшли мутахассис билан музокараларни давом эттирмоқда. Яқиндагина клуб Уве Реслерни истеъфога чиқарганди.

Қайд этилишича, томонлар деярли келишувга эришган ва швециялик мутахассис ўз ватанига қайтишга тайёр.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sportal.se