МакТоминей узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 ноя 2019, 19:52
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминей жароҳати сабабли узоқ муддатни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин.

Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ушбу жароҳатга изох бериб ўтди.

"Скотт тўпиғини қайириб олди. Бу жуда оғриқли. Футболчилик фаолиятимда шундай жароҳатга дуч келганман ва 8 ҳафтани ўтказиб юборганман. Бироқ ҳозирги шифокорлар уни 2 ҳафтадаёқ сафга қайтаришлари мумкин. Лекин биз футболчини хавф остига қўймаймиз", - деди Сульшер.

Футболчи кеча учрашувнинг сўнгги дақиқасида жароҳат олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror