Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"
07 май 2024 20:46
Янгиликлар
Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (4:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашув осон ўтмаганини кўрдингиз. Мураббийлар қўлда валидол ушлаб кўрадиган ўйин бўлди. Кетма-кет иккита гол киритдик ва гол ҳам ўтказиб юбордик. "Металлург" бутун ўйин давомида ҳисобда таъқиб қилиб келди.
Учрашувда жами 7 та гол киритилди, яна бекор қилинган икки гол ҳам бор. Индивидуал хатоликлар кўзга ташланаяпти. Муҳими ғалабани қўлга киритдик. Оғир ўтган ўйин бизга чемпионат учрашувларига қайта тикланиб олишимизга хизмат қилди", — деди "Пахтакор" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар