UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  4 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  10 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  44

Максим Шацких: "Легионер дегани доимо майдонга тушиши керак дегани эмас" Янгиликлар

Максим Шацких: "Легионер дегани доимо майдонга тушиши керак дегани эмас"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда таъкидлашим керакки, биз қийин ойни ўтказдик. Унда етарлича ғалабаларни қўлга киритдик. Иккита тушунарсиз пенальтилар бўлди. Уларни кўриб чиқамиз. Умуман олганда илк навбатда натижа туради. Шу сабабли ишонч билан 3 очкога эга чиқдик дея оламан. Энди термалар ўйинлари сабабли танаффусга чиқамиз. Бироз тин олиб, навбатдаги жангларга тайёрланамиз. 

- Одил Ҳамробековни бундан буёғига "Пахтакор"нинг ҳимоя чизиғида кўрамизми?

- Йўқ, ундай эмас. Шунчаки бугун уни марказий ҳимояда ишлатишни маъқул кўрдик. У ўз вазифасини яхши уддалади. Позицияси таянчда. Марказий ҳимояга яқин.

- Шаҳзод Азмиддинов ҳақида. Захирадан тушди ва қизил карточка олди.

- У ўзини ёмон ҳис қилди ва шу сабабли Одилни унинг ўрнида ўйнатдик. 

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз.

- Эпизодга қаранг. Бош ҳакам ўйиннинг давом эттирилишини сўради. Қанот ҳаками эса ниманидир кўриб қолгандек бўлди. Биринчи бўлимда у 5 метр ёнида тўп кимдан чиқиб кетганини кўрмай қолганди. Бироқ 60 метр нарёқдаги қизил карточкани кўрди. Буларнинг барчаси уларнинг виждонига ҳавола. Бумеранг деган сўз бор. Ҳали барчаси қайтади. Улар "Пахтакор"ни шу тариқа тўхтатишмоқчи.

- Сизга кўп берилган савол. Легионерларнинг майдонга тушиши учун қанча вақт керак? Биз майдонда фақатгина Банашакни кўряпмиз.

- Бир нарсани тушунинг, легионер дегани доимо ўйнаши керак дегани эмас. Барчаси соғлом рақобатга боғлиқ. Ким айни дамда кучли бўлса, ўша ўйнайди. У легионер бўладими ёки маҳаллий, бунинг фарқи йўқ. 5 нафар легионернинг барчаси ўйнаши керак деган гап йўқ. Соғлом рақобатни ҳам ҳисобга олинг. Машғулот жараёнларини кучайтирганмиз. 

- Чераннинг алмаштирилиши ҳақида.

- Кечадан олдинги кун унинг белида муаммо пайдо бўлганди. Шу сабабли танаффусда унга бугунча етарлилигини айтдим. 

- "Қизилқум" жамоасидан қандай ўйин кутгандингиз ва жамоа қандай ўйнади?

- Нимани кутган бўлсак, шуни кўрдик. Мустаҳкам ҳимоя, 4 ҳимоячи билан ўйнашини кутгандик, шундай ўйнашди. Уларни қандай очиш кераклигини ҳам билгандик. Етарлича голлар урдик ва етарлича вазиятлар яратдик. Ҳатто биринчи бўлимдаёқ ўйинни якунлаб қўйишимиз мумкин эди. Ўйин кутилганидан кўра эртароқ якунланарди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика