UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21

Максим Шацких: "Жароҳатлар кўплиги сабабли зўрға асосий таркибни туздик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Жароҳатлар кўплиги сабабли зўрға асосий таркибни туздик"

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳимоядаги индивидуал хатолар ва ҳужумда вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Жуда кўп йўқотишлар борлиги сабабли асосий таркибга зўрға 11 нафар футболчини йиға олдик. Кўп ўйинчилар ҳақида хулосалар чиқардик. Кейинги режаларимизда буни инобатга оламиз.

- Индивидуал ҳатолар дедингиз, айнан қайси футболчилар бугун хатога йўл қўйди?

- Хато қилган футболчилар ўзлари билишади. Мен уларнинг шаҳсини очиқлаш ниятим йўқ.

- "Пахтакор" ОЧЛда гуруҳда қолиб кетди бунга раҳбарият қандай муносабат билдиради деб ўйлайсиз?

- Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, аммо бунга эриша олмадик. Асосий таркибдан кўпчилик ўйнай олмади, захирада ёш болалар ўтирганди. Бундай даражадаги хатолар кечирилмайди. Индивидуал маҳорат ва тезлик борасида катта фарқ бўлди. Мавсум давомида олдимизга қўйилган асосий мақсад чемпионлик эди ва буни уддаладик. Мен раҳбарият эмасман ва қарорни улар қабул қилади. Биз асосий вазифани бажардик.

- "Пахтакор" ёзги трансферлар ойнасида муваффақиятсизликка учради. Ушбу ҳолат бугунги ўйиндаги натижага таъсир ўтказдими?

- Легионер дегани асосий таркибда ўйнаши керак дегани эмас. Бундай фикрлаш мутлақ нотўғри. Кухарчик билан ҳайрлашдик. Хорижлик футболчиларни биринчи навбатда машғулотдаги умумий савияни ошириш учун таклиф этамиз. Ўйинда эса ким маълум вақтда кучлироқ бўлса, ўша футболчи ўйнаши керак. Қишда яхши футболчиларни топиш жуда қийин. Биз ҳар доим таркибни кучайтиришга интиламиз, аммо кучли легионер топиш осон иш эмас. Европа ва Осиё ўртасида катта фарқ бор ва футболчиларга адаптация учун вақт керак. Биз эса ҳозир ва шу ерда натижа қайд этишимиз керак.

- ОЧЛда иштирок этаётган барча ўзбек клубларининг бош мураббийлари жароҳат кўплигидан нолишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Ўзбек футболининг камчилиги шуми?

- Жароҳатлар кўплиги тиғиз тақвим билан боғлиқ. Чемпионлар Лигасида ўйнаган жамоалар аъзолари жуда чарчашди, бу жароҳатларга олиб келади. Терма жамоалар номзодлари тинимсиз машғулот ва ўйинларда бўлишмоқда. Улар робот эмас. Дам олишлари ҳам керак. Осиё Кубоги туфайли дастлаб миллий терма аъзолари, кейин олимпия термаси вакиллари йўқ бўлишади. Алижоновни "Ахал" билан сафарда сунъий майдондаги ўйинда майдонга туширмадик, чунки бундай майдонда ўйнаш Ҳожиакбар учун хавфли. Миллий термада эса уни ўйнатишди, энди тиззасида муаммо пайдо бўлди. Биз ўз футболчимизни аяшимиз мумкин, бошқаларни билмадим. Тушунинг футболчиларга дам керак. Масалан ҳозир мавсум якунланди энди эса терма жамоа вақт ўтказади. Кейин Осиё кубоги кейин эса биз йиғин ўтказамиз. Улар футболдан тўйиб кетишади. Тикланиш, дам олиш учун вақт йўқ. Олимпия терма жамоаси ҳам кейинги йил апрелгача йиғин ўтказади. Биз нима қилайлик? Тақвим жуда зич ва бу асосий муаммо. Кубок ўйинларининг сонини ҳам кўпайтиришди, тушунмайман нега. Ўйинлар сонини кўпайтирсак, майдон ва инфраструктурани ҳам тўғирлаш керак. Биз Нукусга бордик ва сунъий майдонда ўйнадик. Қўшимчасига йўлда жуда кўп вақтимиз кетиб қолди. Бир сутка сафарга борамиз ва бир сутка ортга қайтамиз. Бу жуда ноқулай. Чартер рейс бўлганда эса йўл бор йўғи уч соат вақтимизни олар эди. Тушунаяпсизми муаммолар ва тўсиқлар жуда кўп.

- Кейинги мавсум "Пахтакор" таркиби қанчалик ўзгаради?

- Олдиндан аниқ ҳеч нарса дея олмайман, аммо катта ўзгаришлар бўлиши аниқ.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика