UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  225 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Ал Айн"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор. 

- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.

- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика