UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  0 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  1 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  0 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  7 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  4 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   8 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  8 09:20«Арсенал»га «Бавария» ҳужумчиси керак  5 08:39АПЛ. Ой футболчисига номзодлар маълум  4 08:07Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборган «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:41Суперлига. Бугун «Насаф» тарихий натижани қайд этиши мумкин  23 02:43А Серия. "Рома" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 12 дақиқа ўйнади  3 02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  1

Максим Шацких: "Бу биз учун ўртоқлик ўйини эди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бу биз учун ўртоқлик ўйини эди"

Coca Cola Суперлига 26-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч, нима ҳам дердим. Бу биз учун ўртоқлик ўйини каби эди. Чемпионликни ҳал қилиб бўлганмиз. Шу сабабли ўйиндан маъно йўқ эди.

- Бугун чемпионликни ҳал қиладиган ўйин бўлганида "Пахтакор" ўйинга бошқача ёндашган бўлармиди?

- Албатта. Майдонда бошқа футболчилар ва бошқа ўйин бўларди. Бу аниқ. Биз кам имкониятга эга бўлган футболчиларни кўриб олдик ва ўзимиз учун маълумотлар олдик.

- "Пахтакор"нинг келаси мавсум учун таркибида қайси позицияларида ўзгаришлар кўрамиз?

- Барчасини билиб оласиз. Буни ҳозир айта олмайман.

- "Пахтакор" сўнгги йилларда 18та гол ўтказиб юбориб чемпион бўлаётганди. Бу мавсумда жамоа 25та гол қўйиб юборди. Бунинг сабаби нимада?

- Ҳимояда жуда ёмон ўйнаяпмиз. Фақатгина ҳимоячилар эмас. Ҳамма ҳимояланади, ҳамма ҳужум қилади. Шунчаки жуда ёмон ҳимояландик. Шу сабабли шунча гол ўтказиб юбордик. Ўтган сафарги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, бу бизни ҳавотирга солаётган асосий жиҳат. Табиийки, бу борада ишлаймиз.

- "Пахтакор"нинг сўнгги "Сурхон" ва "Ал айн" билан ўйинларида Азмиддинов ва Ҳамралиев тандеми гол олиб келди. Шу ҳақида фикриз?

- Азмиддиновнинг кичик жароҳати бор. У "Ал Айн"га қарши ўйинда жароҳатланганди. Бунга қадар асосан хатоларимиз сабабли гол ўтказиб юбораётгандик. Барча хато қилади. Улар ҳам биз қатори одам. Бундай хатолар бўлмаслиги ёки камроқ бўлиши учун ишлашда давом этишимиз керак. Аслида ҳимоячилар ўйин давомида хато қилишлари учун умуман ҳаққи йўқ, дарвозабон ҳам. Доимо ниманингдир устида ишлаш кераклиги яхши нарса. Мавсумлар оралиғида бу борада ишлаймиз.

- "Пахтакор" келаси йили Элита лигада иштирок этади. Осиёнинг кучли жамоалари билан рақобатлашиш учун "Пахтакор"га кучли легионер керак, айниқса, ҳужумда. Клуб раҳбарияти бу масалага қандай қарамоқда?

- Ҳозирги ўзбек футболчиларга ишонмайсизми?

- Агарда рақиб "Ал Ҳилол" ёки "Ал Насср" бўлса, ишонмайман.

- Шу ўйинлар келса, барчасини кўрамиз. Таркибни кучайтиришимиз аниқ. Гап пулда. Аллақачон легионер изламоқдамиз. Бизга яхши ҳужумчи ва вингер кераклиги ўзимизга ҳам тушунарли. Бироқ барчаси ўйлаганимиздек кетмаяпти. Шу сабабли ўз футболчиларимизга ишонишимиз керак. Таркибимизнинг катта қисми миллий, ёшлар, олимпия термаларида ўйнашади. Қайси позицияни кучайтиришни биламиз. Таркибда ўзгаришлар, янгиланишлар бўлиши аниқ. Бу футболдаги нормал иш жараёни. Умид қиламанки, келаси мавсумда жамоани етарлича даражада кучайтира оламиз. Яна бир марта такрорлайман, қишки трансферлар ойнаси биз учун ноқулай келади. Чунки кўплаб футболчилар билан шартнома бор. Шартномаси тугамаган футболчилар ишини ёзги трансферлар ойнаси вақтида кўриб чиқамиз. Жанубий Америка ёки Европадан футболчи олиб келамиз. Бизда эса катта трансферлар ойнаси қишда бўлади. Катта муаммо шунда - таркибдаги деярли барча футболчиларнинг шартномаси бор. Ёзда айримлари эркин агент бўлади. Бизга трансферлар ойнасида кўпроқ маълумотлар керак, шу орқали кимларни олиб келишимизни билиб оламиз.

- U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатига "Пахтакор"дан фақатгина икки нафар футболчи чақирилди. Бу "Пахтакор"ни ҳавотирга солмайдими?

- Биласизми, ҳар бир футбол академиясида бир ёш тоифаси провал бўлади. Бундан қочиб бўлмайди. Ҳа, танлов жараёни доимгидек бўлади. Аммо шундай ҳолатлар бўлиб туради. Йўқ, бу ҳолат бизни ташвишга солмайди. Чунки академиямизнинг кўплаб футболчилари турли ёшдаги термаларнинг асосини ташкил қилади. Қишки йиғинлар давомида таркибимизнинг катта қисми бизнинг ихтиёримизда бўлмайди. Бу қишки тайёргарлик жараёнига ҳалақит қилувчи энг асосий жиҳат. Улар қайтганида эса қандай ҳолатда эканлигини билмаймиз. Уларни шуғуллантиришга вақт бўлмайди. Бир томондан олиб қаралса, кўплаб ёшларимизнинг термада эканлигидан фахрланамиз. Бироқ бу мураббийлар штаби учун унчалик ёқимли ҳолат эмас. Биз футболчиларимиз доимо ёнимизда бўлишини истаймиз. Ана ўшанда улар биз нималарни талаб қилаётганимизни тезроқ тушуниб олишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика