Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи
19 фев 18:16
Янгиликлар
Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи
Сўнгги миш-мишларга кўра, Ҳарри Магуайр ва "Манчестер Юнайтед" ҳамкорликни узайтириш бўйича келишиб олган.
Бироқ марказий ҳимоячининг собиқ мураббийи бу ҳолатга аралашиб, вазиятни ўзгартирмоқчи.
"The Sun" хабарига кўра, Магуайрнинг "Лестер"даги собиқ устози Брендан Рожерс уни ўзи бошқараётган Саудия Арабистонининг "Ал Қодисия" клубига оғдириб олиш ниятида.

Рожерс 32 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома бўйича келиша олмайди ва ёзда амалдаги келишуви якунлангач, "Олд Траффорд"ни тарк этади деб умид қилмоқда.
Рожерс қўл остида Магуайр 2019 йил март-май ойларида "Лестер" сафида 8 ўйин ўтказган. Ўша ёзда у инглиз футболи учун рекорд бўлган 87 млн фунт эвазига "қизил иблислар" сафига ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар