Магуайр тен Хаг билан МЮдаги келажагини муҳокама қилади. Клуб ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр
31 май 2023 23:44
Янгиликлар
Магуайр тен Хаг билан МЮдаги келажагини муҳокама қилади. Клуб ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр
Тез орада барчаси ойдинлашади.
МЮ ҳимоячиси Харри Магуайр Эрик тен Хаг билан ўзининг клубдаги келажагини муҳокама қилади. Умуман олганда, тен Хаг ҳимоячини келаси мавсум ҳам жамоада қолишига қарши эмас, аммо Магуайрнинг ўзи кўпроқ ўйин амалиёти олиш учун МЮни тарк этмоқчи.
"Манчестер Юнайтед" ҳам Магуайр борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ҳозирда Магуайр билан "Вест Хэм" шартнома имзолаши мумкиндек кўринмоқда. "Вест Хэм" қишда ҳимоячига қизиқиш билдирганди.
Маълумот учун, Магуайр ушбу мавсум МЮ таркибида 16 марта майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар