Люк де Йонг июнгача "Барса"дан кетмайди. Клуб Холандга ёзда пул йўналтириш учун қишда янги форвард олмасликка қарор қилди
24 янв 2022 16:04
Янгиликлар
Люк де Йонг июнгача "Барса"дан кетмайди. Клуб Холандга ёзда пул йўналтириш учун қишда янги форвард олмасликка қарор қилди
Каталония клуби 31 ёшли форвардни июнгача таркибида сақлаб қолади. Эслатиб ўтамиз, де Йонгнинг ҳуқуқи "Севилья"га тегишли, у "Барса"да ижара асосида ўйнамоқда.
Январдаги ўйинларда кетма-кет 3та гол урган де Йонг "Барса" раҳбарияти фикрини ўзгартирди. Каталония клуби форварднинг ижарасини якунламайди ва ушбу позиция учун қишда ўйинчи билан шартнома имзоламайди. "Кўк-анорранглилар" иқтисод қилинган маблағни келаси ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўйинчиси Эрлинг Холанднинг трансферини ташкиллаштириш учун йўналтиришади.
Қайд этиш керакки, "Барса" "Кадис" билан де Йонгнинг кетиши борасида келишиб олган эди, аммо бу битим энди амалга ошмайди.
Футболчи жорий мавсум "Барса" таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар