Лёв: "Подольски Германия терма жамоаси билан шундай хайрлашишга муносиб"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2017, 15:18
Германия - Англия ўртоқлик учрашуви "Галатасарой" ҳужумчиси Лукаш Подольски учун миллий жамоа сафидаги сўнгги баҳс бўлади.

31 ёшли форвард августда миллий жамоадан кетишини айтган эди. Подольски терма жамоада сафида ўтказган 129 та ўйинида 48 та гол уришга муваффақ бўлган.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ушбу воқеага фикр билдирди.

"Лукаш бу йўл билан хайрлашаётгани ажойиб. Подольски бундай хайрлашишга муносиб. Англия терма жамоасига қарши ўйинлар - доимо ҳақиқий классика, бунинг устига Дортмуднддаги фантастик мухлислар кўз ўнггида ҳаракат қиламиз. Баҳсда ажойиб атмосфера ҳукмро бўлади деб ўйлайман " - дейди Лёв.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com