

Футболчи иккинчи таймга қўшиб берилган 5-қўшимча дақиқада гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Бу гол француз учун профессионал фаолиятидаги 200-си бўлди. 129тасини у "Лион" сафида, 68тасини "Арсенал" таркибида ва 3тасини Франция терма жамоаси либосида урган.
30 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



