Ляказетт "Арсенал" сафидаги юбилей учрашувини ўтказмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт АПЛ 15-тури доирасидаги "Брайтон"га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади.

Бу франциялик ҳужумчи учун "тўпчилар" либосидаги 100-учрашувга айланди. Футболчи жорий мавсум Англия чемпионатининг 9 учрашувида ўз ҳисобига 4 гол ва 1та самарали узатмани ёздириб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Ляказетт 2017 йилнинг ёзида "Лион" клубидан харид қилинганди. 


Манба: twitter.com/Arsenal