Лукас Подольски: «Чап оёғимга кучли зарба тақдим этган Яратганга шукур»

Narzulla Saydullayev
23 мар 2017
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Лукас Подольски Англияга қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

31 ёшли «Галатасарой» ҳужумчиси терма сафидаги охирги ўйинини ўтказди ва гол урди.

«Барчаси кинодагидек бўлди. Чап оёғимга кучли зарба тақдим этгани учун Яратганга шукур, бугун у менга қўл келди.

Ажойиб ўйин, қойилмақом натижа ва хайрлашиш учун супер вазият. Мухлисларнинг қўллаб қувватлашидан баданим жимирлаб кетди», – дейди Подольски.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com