Луис Суарес фаолиятини "Барселона"да якунламоқчи
01 фев 2019 17:02
Янгиликлар
Луис Суарес фаолиятини "Барселона"да якунламоқчи
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Каталония клубида якунламоқчи эканлигини айтди.
Уругвайлик 2014 йилда "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтган эди. 31 ёшли футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 19та учрашувида 15та гол урди.
"Фаолиятимни шу ерда якунласам хурсанд бўлардим. Бу амалга ошишига ҳамма ишонмайди, аммо бу ҳамманинг орзуси" - дейди форвард.
Суарес Каталония клуби сафида 167та гол урган. Клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида уругвайликдан Хосеп Самитьер (184та гол), Ладислав Кубала (194та гол), Сесар Родригес (232та гол) ва Лионель Месси (574та гол) тепада.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 7
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар