Луис Энрикенинг ПСЖдаги маоши икки бараварга ошди

6 сен 2026, 16:39
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике янги шартномасига кўра йилига 20 миллион евро маош олади.

Испаниялик мутахассис яқинда парижликлар билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди. Diario Sport ва L’Équipe маълумотларига кўра, Энрикенинг йиллик маоши аввалги 12 миллион евродан деярли икки бараварга ошган.

Луис Энрике 2023 йилдан бери ПСЖ билан 13 та соврин қўлга киритди ва жамоани кетма-кет икки марта Чемпионлар лигаси ғолиблигига олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport