Луис Энрике ПСЖ футболчисининг "Атлетико"га ўтишига тўсқинлик қилди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026, 18:53
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳужумкор ярим ҳимоячи Ли Кан Иннинг Мадриднинг "Атлетико" клубига трансфер қилинишини тақиқлаб қўйди.

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, испаниялик мутахассис 24 ёшли жанубий кореялик футболчини жамоа учун ҳали ҳам муҳим деб ҳисоблайди. Гарчи футболчининг ўзи Испанияга қайтишга қарши бўлмаса-да, Энрикенинг қарори сабабли "матрасчилар" қишки трансфер ойнасида Ли Кан Инни сотиб ололмайдиган бўлишди. Шунга қарамай, Мадрид клуби ёзда ушбу трансферга яна қайтишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ли Кан Ин 2023 йилнинг ёзида "Мальорка"дан Париж клубига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca