Луис Энрике: «Месси «Барселона» билан шартномани узайтиради»

Narzulla Saydullayev
10 дек 2016, 09:27
«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Лионель Месси клуб билан шартномани узайтириш борасида музокарани бошлаганини айтиб ўтди

«Албатта, бу маълумот мени тинчлантирди. Месси клуб билан шартнома узайтирадиган футболчилар орасидан ўрин эгаллайди.

Шартнома расман имзоланса буни албатта нишонлаймиз», — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com