Луис Энрике келаси мавсумда ҳам "Барселона"да ишламоқчи
03 май 2016 12:12
Янгиликлар
Луис Энрике келаси мавсумда ҳам "Барселона"да ишламоқчи
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Каталония клубидаги шартномасида кўрсатилган муддат тугамагунча клубда қолмоқчи.
Бу ҳақда мутахассис ўз яқинларга эълон қилди. Жамоа Чемпионлар лигасини тарк этганида мураббийнинг ҳафсаласи пир бўлди. Аммо бу Луис Энрикега истеъфога чиқиш учун сабаб бўла олмайди. Каталонияликлар Испания чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқиш имкониятига эга.
Луис Энрикенинг "Барселона" билан келишуви 2017 йилнинг ёзигача амалда.
Фикрлар