UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  1 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

Луис Энрике “Челси”да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин Янгиликлар

Луис Энрике “Челси”да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин

Сўнгги кунларда “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ва жамоа раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар анча таранглашди.

Бунга сабаб сифатида жамоа келажаги борасида мураббий ва раҳбариятининг турлича қарашлари кўрсатилмоқда.

Айниқса, “Челси” раҳбарларига мураббийнинг жамоа ҳужумчиси Диего Коста билан хайрлашгани ёқмади. “Челси” хўжайини Роман Абрамович Испания терма жамоаси аъзосини жамоада кўрмоқчи, бироқ Конте унинг талаблари шубҳа остида қоладиган бўлса, ёки умуман бажарилмайдиган ҳолатда жамоа билан ишламоқчи эмас.

Шу тариқа Лондон клуби аллақачон италиялик мутахассиснинг ўрнига мураббий излашни бошлаб юборган. Асосий номзод сифатида  эса “Барселона”нинг собиқ устози Луис Энрике кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Sport газетаси The “Independent”га таяниб хабар бермоқда.

Агар “аристократлар” раҳбарияти ва жамоа мураббийининг фикрлари бир жойдан чиқмайдиган бўлса, Абрамович  Луис Энрикени Контенинг ўрнига энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Луис Энрике “Барселона”ни 2014-2017 йиллар мобайнида, уч мавсум бошқариб, 9 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 2 марта Испания чемпионлиги ва 1 марта ЕЧЛ ғолиблиги. Қолаверса, “Барселона” Луис Энрике қўл остида “олтин хет-трик”ка ҳам эришган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика