UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  2 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак" Янгиликлар

Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"

"Барселона" устози Луис Энрике "Реал"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

Мусобақа жадвалидаги ҳолат тўғрисида берилган саволга мураббий шундай жавоб берди: "Бу мени қизиқтирмайди. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, шу боис 100 очко орқада бўлганимизда ҳам ғалаба учун майдонга тушардик. Муҳим ўйинда мухлисларимизга завқ улашмоқчимиз".
 
"Ўйлашимча эртага Зидан келганидан буён кучайган "Реал"ни кўрамиз. Бу жамоа ҳимояда жуда яхши ўйнайди. Рақиб сафидаги индивидуал футболчилар ҳақида эса барча билади. У ерда жаҳон даражасидаги футболчилар бор. Азалий рақибимизга қарши ўз уйимизда ўйнаймиз. Бундай кучли жамоани мағлуб этиш учун энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак", - дейди Луис Энрике.
 
"Иньеста биз учун жуда муҳим футболчи, у жамоа сардори. Бироқ бизнинг тактикамиз фақат бир футболчи туфайли ўзгармайди", - дейди мураббий.
 
"Бу ҳал қилувчи ўйин деганларга қўшилмайман. Шахсан мен бу ниманидир ҳал қилувчи ўйин деб ҳисобламайман. Асосий рақобатчимиз бўлгани учун ҳам уни мағлуб этишимиз керак", - дейди Луис Энрике

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика