Луис Диас ёзда ПСЖнинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлади

Administrator
13 мар 2024
Париж клуби футболчини ёздаги шорт-листига киритди.

ПСЖ клуби "Ливурпуль" вингери Луис Диасга қизиқиб қолди. Француз клуби Диасни ёздаги трансферлар шорт-листига киритди. 

Диас номзодини клубнинг собиқ спорт директори Антеру Энрике илгари сурган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, клубдаги барча ҳам Диас вариантини қўллаб-қувватламаяпти. Бунга сабаблардан бири футболчининг нархи қимматлиги. "Ливерпуль" футболчи учун энг камида 80 млн евро истамоқда. 

Маълумот учун, Диас ушбу мавсум 27 та учрашувда майдонга тушди ва 6 та гол урди.


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport