

"Ливерпуль" Энтони Гордонни ўз сафида кўришни истайди. Бироқ "Ньюкасл" футболчиси трансферини амалга ошириш учун "қизиллар" таркибидаги футболчилардан кимнидир сотиши талаб қилинади.
Баъзи манбалар жамоани тарк этишга номзодлар орасида Луис Диасни ажратиб кўрсатаётганди. Жумладан, Маркос Бенито (El Chiringuito) Луис Диас "Ман Сити" билан беш йиллик шартнома борасида келишувга эришганини таъкидламоқда.
Бироқ Фабрицио Романо бу маълумот ҳақиқатдан йироқлигига ишора қилди.



