

«Менинг қўл остида жамоа яхши ўйнарди. Аммо бу услубни Англияда ёмон кўришади. Бироқ негадир ҳозир ҳеч ким Моуриньони танқид қилмаяпти, унинг жамоаси мен ишлаган даврдан кўра зерикарли ўйин кўрсатмоқда.
Мен мураббий бўлганимда ҳужумкор ўйнардик. Барча рақиблар ўз дарвозаси олдига "автобус" қўйиб оларди.
Энди бунга ҳожат йўқ, сабаби Моуриньо ҳимоявий футболни танлади», – дейди ван Гал.




