

"Лос-Анжелес" "Тоттенхэм"нинг 33 ёшли вингерига йилига 20 млн долларга яқин маош таклиф қилди, деб хабар бермоқда журналист Николо Скира.
МЛСда маош бўйича рекордчи "Интер Майами" форварди Лионель Месси бўлиб, у бир мавсумда 20,45 млн маош олади.
Аввалроқ, "шпорлар" аллақачон Лондон клубини тарк этишини эълон қилган Сон учун 20 млн фунт олмоқчи экани маълум бўлганди.



