UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  0 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  4 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  16 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак Янгиликлар

"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак

АҚШнинг "Лос Анжелес Гэлакси" клуби "Боруссия Дортмунд"дан текинга қўлга киритаётган Марко Ройс учун бошқа жамоа ҳисобига пул ўтказиши керак.

Ройснинг "Боруссия" билан шартномаси 30 июнь куни тугайди ва у 12 йиллик фаолиятидан сўнг Бундеслигани тарк этади.

Рўйхатда Саудия Арабистони ва "Манчестер Юнайтед"дан таклифлар бўлган бўлса-да, 35 ёшли футболчининг кейинги манзили МЛС бўлиши кутилмоқда, унга кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг сўзларига кўра, Ройс "Лос Анжелес Гэлакси" билан бир йилга узайтириш варианти асносида 2025 йилгача шартнома имзолайди.

"Гэлакси" ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз қўшиб олаётган бўлишига қарамай, лигада иштирок этувчи "Шарлотта" клубига пул тўлаши керак бўлади.

The Athletic нашри хабарига кўра, "Шарлотта" "кашфиётлик ҳуқуқи"ни қўлга киритганидан сўнг Ройс билан музокараларга киришган.

Лигадаги ҳар бир жамоа ўз кашфиёти рўйхатида кўпи билан етти нафар футболчига эга бўлиши мумкин.

Бу шуни англатадики, жамоалар ўзларининг янги трансферини "кашф қилган" клубга, шу жумладан, Ройсга пул тўлашлари керак.

Гарчи Ройснинг бу жамоага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, "Шарлотта" лигадаги қоида туфайли 350 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика