Льорис Кейннинг хатоси ҳақида: "Харрини бундай хафа ҳолатда кўриш оғир"

Aslanov Jasurbek
11 дек 2022
Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис Англияга қарши баҳсда Харри Кейн ура олмаган пенальти ҳақида фикр билдирди.

Франция ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Тоттенхэм" форварди 84-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.

"Жамоадошингни бундай хафа ҳолатда кўриш оғир. Бахтимизга у 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирмади. Бу Франция учун яхши, аммо жамоадошингни оғир ҳолатда кўриш бироз ёқимсиз.

Тўғри, хурсандман, аммо рақибни ҳурмат қиламан. Олға ҳаракатланишда давом этиш керак" - дейди Льорис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport