

Ярим ҳимоячи Маркос Льоренте ўнг сонидан мушак жароҳатини олди. У тиббий кўрикдан ва физиотерапия муолажасидан ўтади ва индивидуал дастур бўйича ишлайди.
Испания терма жамоаси билан у ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги октябрдаги ўйинларга бормайди - уни "Тоттенхэм" хавбеки Брайан Хиль алмаштиради.
Шунингдек ҳимоячи Стефан Савич ҳам жароҳат олди - унинг чап оёқ сонида мушак жароҳати аниқланган.



