Собиқ Жаҳон ва Европа чемпиони Лоран Блан ҳисоблашича, ЖЧ-2018 ярим финали доирасидаги Франция - Бельгия учрашуви ғолиби мундиалда ғалаба қозонади.
"Ўйлашимча, очиқ футбол бўлади. Чунки, бельгияликларда жамоа учун жуда муҳим бўлган ҳужумкор учлик бор. Ҳар икки жамоа учун бу қийин баҳс бўлади. Менимча, мана шу учрашувда ғалаба қозонган жамоа мусобақада ғолиб бўлади", - деди Блан.