Лопетеги: "Ўзимизнинг максимум имкониятларимизни кўрсатишимиз керак"

Alisher
11 авг 2020
"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз барча қийинчиликларга тайёрмиз. Европа Лигаси формати бироз ўзгарди. Ўзимизнинг максимум имкониятларимизни кўрсатишимиз керак.

Ғалаба қозонишимиз учун ажойиб ўйин кўрсатишимиз шарт. Сиз ўзингизнинг ўйинингизга эътибор қаратишингиз ва шахсий устунликларингиздан фойдаланишингиз керак. Рақиб жуда жиддий. Ўйин тенг ва муросасиз бўлади деб ўйлайман", - дейди Лопетеги.

Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com