UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  0 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  20

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео) Янгиликлар

Лондонда афсонавий стадион билан қандай хайрлашишди? (Фото + Видео)

14 май куни “Тоттенхэм” жамоаси “Уайт Харт Лэйн” стадионида сўнгги учрашувни ўтказди.

Ўша баҳсда "шпорлар" "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди. "Қизил иблислар"га қарши беллашув "Тоттенхэм" учун "Уайт Харт Лэйн"даги сўнгги учрашув бўлиб тарихда қолди.

"Тоттенхэм" жамоаси "Уайт Харт Лейн"да 1899 йилдан бери уй учрашувларини ўтказиб келаётган эди.

Афсонавий стадиондаги сўнгги учрашувда лондонликлар Англиянинг энг кўп карра чемпионлари - "Манчестер Юнайтед"ни Виктор Ваньяма ва Харри Кейнларнинг голлари эвазига мағлуб этишди.

Учрашув якунлангач, қадрдон стадион билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди.

"Тоттенхэм" афсоналари (чапдан ўнгга) - Мартин Чиверс, Давид Жинола ва Марк Фалько.

Шу куни хайрлашув маросимида "шпорлар" таркибида тўп тепган собиқ юлдузлар ҳам қатнашишди.

Маросим якунига етмасданоқ мухлислар ўзларини ушлаб тура олишмади ва майдонга тушиб кетишди.

Мухлислар эсдалик учун майдон чимидан бир парчадан юлиб олишди.

Қадрдон стадион билан хайрлаша туриб жуда кўпчиликнинг кўзларига ёш тўлди.

Лондон афсонавий стадион билан шу тариқа хайрлашди. Энди "Уайт Харт Лэйн" тарихда қолди. Айни кунда стадион бузилмоқда. Жамоа кейинги мавсумда уй учрашувларини "Уэмбли"да ўтказади. 2018 йилдан эса 61000 томошабинга мўлжалланган янги стадионга кўчиб ўтади.

Қуйида ўша куни стадионда бўлган мухлисларнинг ҳолатини бироз бўлсада ҳис этишингиз учун кичик видеони жойлаймиз.

TAS-IX эмас



"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео)

ФОТО. “Уайт Харт Лэйн” стадионининг бузилиши бошланди


Хориж манбалари асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика