"Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул
06 апр 2018 21:30
Янгиликлар
"Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул
"Локомотив" Суперлига 5-турида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.
Стадионга янада кўпроқ мухлислар жалб этиш, уларга янада кўпроқ қулайликлар яратишга интилаётган "Локомотив" ПФК мазкур учрашувга мухлисларнинг бепул тарзда киришларини таъминлашга қарор қилди. 7 апрель куни соат 18:00да "Локомотив" стадионида старт оладиган учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузатишни мақсад қилган барча мухлислар "Локомотив" стадиони кассаларига мурожаат қилишлари мумкин. Кассада уларга 1-8 секторлар учун бепул билетлар тақдим қилинади.
Қолаверса, стадионга ташриф буюрадиган барча ишқибозлар клуб дўконларидан жамоамиз либос ҳамда атрибутларини ҳарид қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар