"Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинига кириш бепул

Narzulla Saydullayev
6 апр 2018, 21:30
"Локомотив" Суперлига 5-турида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Стадионга янада кўпроқ мухлислар жалб этиш,   уларга янада кўпроқ қулайликлар яратишга интилаётган "Локомотив" ПФК мазкур учрашувга мухлисларнинг бепул тарзда киришларини таъминлашга қарор қилди.   7 апрель куни соат 18:00да "Локомотив" стадионида старт оладиган учрашувни бевосита ўйингоҳдан кузатишни мақсад қилган барча мухлислар "Локомотив" стадиони кассаларига мурожаат қилишлари мумкин.   Кассада уларга 1-8 секторлар учун бепул билетлар тақдим қилинади.

Қолаверса, стадионга ташриф буюрадиган барча ишқибозлар клуб дўконларидан жамоамиз либос ҳамда атрибутларини ҳарид қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz