UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

"Локомотив" — "Қизилқум" ўйини 25 август куни бўлиб ўтади. ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди Янгиликлар

"Локомотив" — "Қизилқум" ўйини 25 август куни бўлиб ўтади. ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди

"Бунёдкор стадиони чимини миллий жамоанинг КХДР термасига қарши учрашуви учун сақлаш мақсадида мазкур беллашув 24 август куни Дўстлик" стадионида ўтказилиши маълум қилинганди.

Бироқ шундан кейин ПФЛ ҳамда Спорт телеканалига боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар рўй берди. Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказишга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Мусобақа телетранслясияси муҳим аҳамият касб этади ва буни амалга оширишга тайёргарлик кўриш жараёнида телерадиокомпаниянинг ҳиссаси бор. 

Суперлига учрашувида эса ВАР техникасининг фаолият олиб муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун беллашув суратга туширилиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Спорт ҳамда ПФЛ ўзаро келишган ҳолда ҳар икки клуб билан музокара олиб борди ва якунда учрашувни яна 1 кунга суришга қарор қилди. 

Шунингдек, "Қизилқум" клубининг U 21 жамоаси аъзолари Тошкентга келиши учун аллақачон чипталар харид қилинганидан келиб чиқиб, ўринбосарлар ўртасидаги учрашув санасига ўзгартириш киритилмади. Келишувга кўра, асосий ва U 21 жамоалари ўйини 25 август куни параллел равишда бўлиб ўтади. Асосий беллашув 18:00 да старт олади. 

ПФЛ мавжуд ҳолат учун футбол жамоатчилигидан узр сўрайди. Айни вақтда биз Суперлига учрашувларини белгиланган тартибда ўтказиш учун барча воситани ишга солиб келмоқдамиз. Бироқ ПФЛга таалуқли бўлмаган бошқа масалалар ҳам борки, охир-оқибат улар билан ҳисоблашишимиз лозим. Умид қиламизки, жамоатчилик вазиятни тўғри тушунади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика