“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда
19 апр 2017 17:43
Янгиликлар
“Локомотив” “Пахтакор”ни “Пахтакор”да иккинчи бор мағлуб этишга ҳозирлик кўрмоқда
“Темирйўлчилар” 21 апрель куни меҳмонда “Пахтакор” билан куч синашишади. “Пахтакор” марказий стадионида кечадиган баҳс 18:00да бошланади.
Бу ўйин “Локомотив” учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Негаки Тошкент дербиси мақомига эга ўйинда “темирйўлчилар” фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқишади. “Локомотив” ўтган йил ва ундан аввалги йили сафарда “Пахтакор”га бир хил 1:2 ҳисоби билан мағлуб бўлган. 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этилган бўлса, 2013 йил “Локо” сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ва бу ғалаба “Локо” учун ҳозирча ягона бўлиб турибди.
Агар “Локомотив” жума куни бўладиган ўйинда уч очкони қўлга киритса, ўз тарихида иккинчи бор меҳмонда “Пахтакор”ни мағлуб этган бўлади. Бунгача жамоамиз фақат бир марта – 2013 йил сафарда “Пахтакор” устидан ғалаба қозонган холос. Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Локо” бешта ўйиндан сўнг 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Пахтакор” эса 7 очко жамғарган ва 11-ўринни эгаллаб турибди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар