"Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтказилади

Narzulla Saydullayev
27 апр 2018
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви ТТЗда эмас Чилонзорда бўлади.

Мазкур баҳс "Локомотив" стадионида эмас балки "Бунёдкор" стадионида бўлади. Бу борада "Локомотив" матбуот хизматига мурожаат қилганимизда ушбу хабарни тасдиқлашди. Бу борада расмий хабар тайёрланаётганини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 29 апрель якшанба куни соат 20:00да бошланиши белгилаб қўйилган. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia