"Локомотив" ОЧЛ 1-турини эски формада ўтказади, сабаби...

Narzulla Saydullayev
10 фев 2018
Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсум олдидан ўз сафига қўшилган футболчиларни таништирди.

"Янги мавсумда жамоа янги титул ҳомийси "Ориент Финанс Банк" логотипи туширилган либосда ҳаракат қилади. Шунингдек, "Alskom" суғурта компанияси билан ҳам икки тарафлама манфаатли шартнома имзоладик.

Кейинчалик тушунмовчилик келиб чиқмаслиги учун ҳозирдан шуни айтиб ўтмоқчиманки, жамоа ОЧЛдаги дастлабки турни ҳозирча эски либосда ўтказади. Чунки янги либосимиз ҳали тўлиқ тайёр эмас. Тез орада янги титул ҳомийимиз логотипи туширилган янги формаларимиз келади. Янги либосларимиз дизайнини ижтимоий тармоқларда тақдим этганмиз", - дейди "Локомотив" клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов таништирув маросимида.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia