UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди Янгиликлар

"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Coca Cola Суперлига
Учрашув:
"Локомотив" – "Сўғдиёна"
Жаримага тортилди: Славко Дамьянович ("Локомотив" футболчиси )
Сабаб: Бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

U-21 Биринчилиги
Учрашув:
"Сўғдиёна U-21" – "Пахтакор U-21"
Жаримага тортилди: Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна U-21" футболчиси )
Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан тирсаги билан зарба бергани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати

2019 йилнинг 17 декабрь куни футзал Олий лигасининг АГМК – "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси аъзолари Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев, Акмал Ҳазратқулов ва Феруз Фахриддинов оммавий жанжал келтириб чиқарган эди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2019 йил 19 декабрь санасидаги йиғилишида ушбу футзалчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган эди.

"Пахтакор" футзалчилари 2020 йилнинг 22 июнь куни ўз ишидан пушаймонлиги, ушбу иш қайта такрорланмаслигини билдириб, мурожаат қилишгани ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, мазкур футзалчиларга белгиланган четлаштириш чоралари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра:

Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев ва Акмал Ҳазратқуловга нисбатан 10 та учрашувга четлаштириш интизом чораси 5 та учрашувга алмаштирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Феруз Фахриддиновга нисбатан 20 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси эса 10 та ўйинга қисқартирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика