

Қуръада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди. Биз терма жамоамиз устозининг қуръа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Қуръа яхши ўтди, менимча ҳар бир жамоада имконият бор. Катта устунликка эга жамоалар деярли йўқ. Тўғри, Қатар ва Саудия Арабистони уйда ўйнайди. Албатта уларда имконият кўпроқ десак ҳам бўлади. Қатар гуруҳида БАА, Ўмон, Саудия Арабистонининг гуруҳида Ироқ, Индонезия каби яхши жамоалар бор. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Барчасини вақт кўрсатади",- дейди Тимур Кападзе.




