"Локомотив" кейинги мавсумни "Driver‘s Village" ёзуви туширилган футболкаларда ўтказади

Xayrulla Xoliqov
11 дек 2020, 23:24
Ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган "Локомотив" футбол клубининг бизнес ҳамкорлари яна биттага кўпайгани ҳақида хабар бергандик.

Эндиликда "Локомотив" ПФК Ўзбекистонда "GM Uzbekistan" автомобилларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи автомарказлардан бири "Driver‘s Village" МЧЖ автосалонлар маркази билан ҳам бизнес ҳамкорлик қилади.

"Локомотив" ПФК маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари Шоҳруҳ Ҳожиметовнинг маълум қилишича, 2021 йилги мавсум жамоа либосларида "Driver‘s Village" ёзуви туширилган бўлади. Албатта, бу ҳам замонавий маркетинг тури. Бугун Шоҳруҳ Ҳожиметов "Driver‘s Village" МЧЖ бош директори Фаррух Абдуллаев билан учрашиб, томонлар ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиб олишди. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: lokomotiv.uz