"Локомотив" футболчилари "Driver‘s Village" тадбирида иштирок этишди

Mirjalol Normatov
30 апр 2021, 19:53
Бугун Ўзбекистон бўйлаб автомобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи авто марказлардан бири "Driver‘s Village" МЧЖ бош офисида тадбир ташкил этилди.

"Driver‘s Village" МЧЖ бош директори Фаррух Абдуллаев, бош менежер Ботир Исмоилов ҳамда "Локомотив" футбол клубининг маркетинг ишлари бўйича бош директор ўринбосари Шоҳруҳ Ҳожиметов ташаббуси билан ўтказилган тадбирда "Driver‘s Village" офисига ташриф буюриб, автомобил харид қилган ҳамюртларимизга ташкилот ва "Локомотив" ПФК вакиллари томонидан машиналар калити тақдим этилди.

Ушбу тадбирда асосий жамоамиз футболчилари - Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Диёр Туропов, Жавоҳир Илёсов, Азизбек Амонов, Ислом Қобилов, Жавоҳир Алижонов ҳамда дарвозабонларимиз мураббий Даниэль Чабрера иштирок этишди. 

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг декабрь ойида "Локомотив" ПФК ҳамда "Driver‘s Village" ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланганди. 2020 йилнинг 7 декабридан бери "Driver‘s Village" МЧЖ футбол клубимизнинг бизнес ҳамкори сифатида фаолият юритиб келмоқда.




Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати