"Локомотив" ПФК "Driver‘s Village" билан шартнома имзолади
07 дек 2020 16:35
Янгиликлар
"Локомотив" ПФК "Driver‘s Village" билан шартнома имзолади
Ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган "Локомотив" футбол клуби яна бир титул ҳомийга эга бўлди.
"Локомотив" ПФК Ўзбекистонда "GM Uzbekistan" автомобилларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи автомарказлардан бири "Driver‘s Village" МЧЖ автосалонлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.
Эндиликда "Driver‘s Village" ҳам клубнинг бизнес ҳамкорларидан бири ҳисобланади. "Локомотив" ПФК маркетинг ишлари бўйича бош директор ўринбосари Шоҳруҳ Ҳожиметов бу ҳақда шундай деди: "Маълумки, клубимиз ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. "Driver‘s Village" МЧЖ автосалонлар маркази билан ҳамкорлик шартномаси имзолаш келажак сари ташланган катта қадамлардан бири. Ўйлаймизки, ушбу келишувдан ҳар икки томон манфаатдор бўлади".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар