"Локомотив" кечаги ғалаба учун 80 000 АҚШ доллари ишлади

Narzulla Saydullayev
25 май 2016
ОЧЛ регламентига асосан, ҳар бир ўйиндаги ғалаба учун маълум миқдорда пул ажратилади.

1/8 финалдан ўтган жамоа ўз ғазнасини 80 000 АҚШ долларига бойитиб олиш имкониятига эга бўларди. Бу ишни пойтахтликлар маромига етказиб бажаришди.
Агар жамоа чорак финалда ҳам муваффақият қозонса, у ҳолда яна 120 000 $га бойиб олади.

"Локомотив" гуруҳ босқичида 160 000 $ ишлаб топди. Ғалаба учун 40 000, дурангга эса ОЧЛ 20 000 $ ажратади. Уларнинг шу кунгача ишлаган суммалари, 240 000 $ни ташкил этаяпти.

"Пахтакор" 160 000$, "Насаф" 80 000$, "Бунёдкор" плей оффдаги 20 000 $ қўшимча, гуруҳ ўйинида яна 60 000$ даромад қилди, жами 80 000$.

Ярим финалда ғалаба қозонган жамоа 200 000$ миқдорида мукофот олади. Финалчи эса 1.500 000$ га бойиса, ғолиб ҳисобига 3.000 000 АҚШ доллари тушади.

Ўзбек клублари финалга қадар етиб борадиган бўлсалар, бемалол янги мавсум бюджетинининг ярмини ўзлари ишлаб топган бўладилар.

Нодирхўжа Юлдашев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia