UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  2 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди Янгиликлар

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди

"Темирйўлчилар"ни чемпионатнинг қолган 4 ўйинида Мирко Еличич бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Кеча бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги "Локомотив" – "Олимпик" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Сервер Жепаров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

"Локомотив" кеча жуда муҳим беллашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу эса клуб раҳбариятининг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлди.

Суперлига баҳсларининг қолган 4 та турига асосий жамоамизни таниқли ва тажрибали мутахассис Мирко Еличич бошқаради. Австралиялик мураббий илтимосига биноан Денис Коростиченко ҳам мураббийлар штабига қайтиб, Еличичга яқиндан ёрдам беради. 

Жамоамизга қолган тўрт ўйинда фақат ва фақат омад тилаймиз! Бизни олдинда "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва "Металлург" билан кечадиган қийин учрашувлар кутмоқда, лекин таслим бўлиш йўқ. "Локомотив" Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиши учун охиригача курашади", – дейилади клуб расмий хабарида.



Маълумот учун, Тошкент клуби 22 турдан кейин 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 11-ўринда боряпти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика