

“Тожикистондаги манбаларга кўра, “Локо”га ОЧЛда “қақшаткич зарба”ни йўллаган “Истиқлол” сардори — Алишер Жалилов “темирйўлчи”га айланиш арафасида”, деб хабар бермоқда Шаҳбоз Беғамов telegram'даги канали орқали.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбек ўтган йилдан буён Душанбе шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шунингдек, у Россиянинг “Рубин, “Балтика” ҳамда “Нефтехимик” клублари сафида ҳаракат қилган.




